16:30, 05 Ноябрь 2021 | GMT +5
Колумбияда кўчки: Қурбонлар сони 17 кишига етди
GAVANA. Kazinform - Колумбия жануби-ғарбидаги Мальяма муниципалитетида содир бўлган кўчки қурбонлари сони 17 кишига етди. Бу ҳақда пайшанба куни Табиий офатлар хавфини бошқариш миллий маркази маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Зилзила оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 8 киши жароҳатланди, улардан етти нафари шифохоналардан чиқарилди. Йўқолганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Иккита бино қулаб тушди, яна учтаси қулаш арафасида», — дейилади вазирлик Тwitter даги баёнотида.
Ҳокимият ҳудудга ёрдам беради.