Колумбия мамлакат ялпи ички маҳсулотини сунъий интеллект ёрдамида оширмоқчи

ASTANA. Kazinform - Колумбия ҳукумати мамлакат ялпи ички маҳсулотини 6,8 фоизга ошириш учун қишлоқ хўжалиги саноатига сунъий интеллектни жорий қилди, дея хабар беради Kazinform TV BRICSга таяниб.

сунъий интеллект
Коллаж: Kazinform/ DALL-E/ Freepik

Колумбия Ахборот технологиялари ва коммуникациялари вазирлиги ушбу соҳадаги муваффақиятли синов лойиҳалари ҳақида хабар берди. Мисол учун, Барранкилья шаҳрида сув сифатини ўлчайдиган прототиплардан фойдаланилади. Бошқа ҳудудларда СИ тупроқ хусусиятларини, шу жумладан pH даражасини таҳлил қилиш, ҳосилдорликни оптималлаштириш учун ишлатилади.

Агентлик шунингдек, фермерларга реал вақт режимида маълумотлар, йўл-йўриқ ва ресурсларни тақдим этувчи Campo Innova иловасини ишлаб чиқди. Рақамли платформа билим алмашишни осонлаштириш ва қишлоқ алоқаларини яхшилашга қаратилган бўлиб, ҳатто узоқ жамоалар ҳам илғор агротехник ечимлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Ахборот агентлигининг таъкидлашича, Колумбия қишлоқ хўжалигига сунъий интеллектни жорий этиш орқали ўзини барқарор инновациялар бўйича етакчи сифатида кўрсатмоқда ва фермерларга тез ўзгариб бораётган дунё муаммоларини ҳал қилиш учун воситаларни тақдим этмоқда.

Сўнгги хабарлар