Коллежларга 10 мингдан ортиқ талаба ишга жойлаштириш шарти билан қабул қилинади

ASTANA. Kazinform — Бу йил Қозоғистонда корхоналарнинг буюртмаси асосида коллежларга 10 мингдан ортиқ талабани қабул қилиш режалаштириляпти. Уларни ўқишни тамомлаганидан сўнг албатта ишга жойлаштириш кўзда тутилган. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирининг биринчи ўринбосари Шинар Ақпарова маълум қилди.

Иностранные студенты принесли Казахстану 22 млрд тенге
Фото: акимат Астаны

Марказий коммуникациялар хизматининг матбуот анжуманида у техник ва касбий таълим соҳасидаги қабул жараёнига тўхталиб ўтди.

“Қозоғистонда 763 та коллеж фаолият юритиб келяпти, уларда 556 минг талаба таҳсил оляпти. Техник ва касбий таълим олиш имкониятини таъминлаш мақсадида бу йил давлат таълим буюртмаси доирасида коллежларга 133 минг талабани қабул қилиш режалаштирилган”, — деди Шинар Ақпарова.

Унинг айтишича, давлат таълим буюртмасининг 70 фоизи техник йўналишлар бўйича мутахассислар тайёрлашга ажратилади.

“Корхоналарнинг аризалари асосида, кейинчалик мажбурий равишда ишга жойлаштиришни назарда тутган ҳолда, 10 мингдан ортиқ талабани қабул қилиш режалаштириляпти”, — деди вазирнинг биринчи ўринбосари.