Қочқинларнинг аксарияти Қозоғистонга қайси давлатлардан келган

ASTANА. Кazinform - Қозоғистонда 196 минг нафар хорижлик доимий истиқомат қилади. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

қочқинлар
Фото: gov.kz

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Миграция қўмитаси раиси ўринбосари Ерболат Абулхатин мамлакатга келган қочқинлар ва бошпана изловчилар ҳақида маълумот берди.

“2024 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатда 368 нафар бошпана изловчи ва 310 нафар қочқин яшамоқда. Қочқинлар ва бошпана изловчиларнинг аксарияти Алмати шаҳрида жойлашган. Шу муносабат билан ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш мақсадида Меҳнат вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми тузилди”, — деди Е. Абулхатин.

Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, бошпана изловчиларнинг 175 нафари Украинадан, 136 нафари Афғонистондан, 19 нафари Россиядан ва 39 нафари бошқа давлатлардан. Қочқинларнинг 213 нафари Афғонистондан, 87 нафари Украинадан, 5 нафари ХХРдан, 3 нафари Суриядан ва 1 нафари Ўзбекистондан келган.

Ички ишлар вазирлиги Миграция хизмати қўмитаси раиси Аслан Аталиқовнинг айтишича, жорий йилнинг ўтган даврида мамлакатга 10 миллион 200 минг нафар хорижлик ташриф буюрган. Уларнинг аксарияти МДҲ давлатлари фуқароларидир (90%).

“Ҳозирда мамлакатимизда 196 минг нафар хорижлик доимий истиқомат қилади. Улардан 42 минг нафари этник қозоқлардир. Чет элликларнинг аксарияти Алмати ва Астана шаҳарлари ҳамда Алмати вилоятида жойлашган. Йил бошидан буён қарийб ярим миллион (476 945) нафар хорижлик вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олди, уларнинг 90 фоизи ишлаш мақсадида келган”, — деди А. Аталиқов.

Сўнгги хабарлар