Кобулдаги таълим марказида содир бўлган портлашда 19 киши ҳалок бўлган
Кобулдаги таълим марказида содир этилган худкушлик ҳужумида 19 киши ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти ёш аёллар.
Афғонистон пойтахтининг Даште Барчи туманидаги «Кааж» ўқув марказида портлаш содир бўлди.
Кобул полицияси матбуот котиби Холид Задраннинг айтишича, биринчи портлаш содир бўлган жума куни эрталаб маҳаллий вақт билан эрталабки 7:30да талабалар университетга кириш имтиҳонларини топшираётган эди. Полиция маълумотларига кўра, камида 19 киши ҳалок бўлган, 27 киши яраланган.
Толибон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Нафи Такорнинг айтишича, воқеа жойида хавфсизлик гуруҳлари ишламоқда.
Ҳужум учун масъулиятни ким ўз зиммасига олгани ҳақида маълумот йўқ.
Сўнгги ҳафталарда Кобулда содир этилган бир неча терактлар ўнлаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлди.
Фото: АFP/Getty Images