Кобул марказида портлаш содир бўлди

None
None
KABUL. Kazinform - Афғонистон пойтахти Кобулда миналаштирилган автомобил портлади. Ҳодиса ҳукумат ва элчихона бинолари жойлашган «яшил зонада» содир бўлган. Бу ҳақда Kazinform Euronewsга асосланиб хабар бермоқда.

Портлаш оқибатида камида 10 киши яраланган. Расмийларга кўра, ҳужум Мудофаа вазири вазифасини бажарувчини йўқотиш учун уюштирилган.

Машина Бисмиллоҳ Муҳаммадий қароргоҳи яқинида тўхтаб турган. Расмий ва унинг оиласи ҳозир хавфсиз жойда.

Ҳужум учун жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ зиммасига олмади.

Ҳужум Толибон мамлакатнинг жанубий ва ғарбий вилоятларида ҳужумларни кучайтирганидан кейин содир бўлди.

Жангариларнинг мамлакат армияси билан қарама -қаршилиги АҚШ қўшинлари Афғонистондан чиқарилгандан кейин кучайган.


Сўнгги хабарлар
telegram