ҚМГ ва SOCAR нефтни ташиш соҳасида ҳамкорликни кучайтиришни муҳокама қилди

ҚМГ
Фото: «ҚазМунайГаз» МК» АЖ

ASTANA. Kazinform – 9 март куни «ҚазМунайГаз» МК» АЖ (ҚМГ) бошқаруви раиси Мағзум Мирзағалиев Бокуга ташрифи доирасида Озарбайжон Республикаси Давлат нефть компанияси (SOCAR) президенти Ровшан Нажаф билан учрашди.

Томонлар Боку-Тбилиси-Жайҳун нефть қувури орқали ташилаётган Қозоғистон нефти ҳажмини босқичма-босқич ошириш ва Қозоғистон нефтини Баку-Супса қувури орқали ташиш масалаларини муҳокама қилдилар.

ҚМГ
Фото: «ҚазМунайГаз» МК» АЖ

“SOCAR “ҚазМунайГаз”нинг муҳим стратегик ҳамкори ҳисобланади. Ишончим комилки, Қозоғистон нефть транзити ҳажмини босқичма-босқич ошириш орқали ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга янги туртки бўлади”, – деди М.Мирзағалиев.

ҚМГ
Фото: «ҚазМунайГаз» МК» АЖ

Эслатиб ўтамиз, “ҚазМунайГаз” ва SOCAR ўртасида 1,5 миллион тонна Қозоғистон нефтини Озарбайжон ҳудуди орқали ташиш бўйича имзоланган шартнома доирасида ўтган йилдан буён Қозоғистон нефти Ақтау-Боку-Жайҳун йўналиши бўйича мунтазам равишда ташилади.

2023 йил охирига келиб, Ақтау портидан 1 миллион 57 минг тонна, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида эса 232 минг тонна нефть жўнатилган.

Сўнгги хабарлар