Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этувчи жамоалар аниқланди

Футбол бўйича клублар ўртасидаги 2023 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган барча терма жамоалар номи маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этувчи жамоалар аниқланди
Фото: pixabay.com

Турнир Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 12-22 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Унда еттита жамоа иштирок этади.

Бу йилги жаҳон чемпионатида «Флуминенсе» (Бразилия), “Манчестер Сити” (Англия), “Леон” (Мексика), «Урава Ред Даймондс» (Япония), “Ал-Аҳли” (Миср), “Окленд Сити” (Янги Зеландия) ва "Ал-Иттиҳод" (Саудия Арабистони) иштирок этади.

“Ал-Иттиҳод” ва “Окленд Сити” мусобақани 12 декабрь куни биринчи даврада бошлайди. Бу жуфтлик ғолиби 15 декабрь куни иккинчи даврада “Ал-Аҳли” билан тўқнаш келадиган бўлса, шу куни “Леон” ва “Урава Ред Даймондс” баҳс олиб боради.

Финал ва 3-ўрин учун ўйинлар 22 декабрь куни бўлиб ўтади. Бу ушбу форматдаги охирги турнирдир. 2025 йилдан бошлаб клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 32 та жамоа иштирок этиши режалаштирилган.

Ушбу мусобақа 2000 йилдан бери мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бунгача 11 та жамоа ғалаба қозонган.

Жумладан, Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби – 5, “Барселона” – 3, Бразилиянинг “Коринтианс” ва Германиянинг “Бавария”лари – 2, Англиянинг “Ливерпуль”, “Челси”, “Манчестер Юнайтед”, Бразилиянинг «Интернасьонал» "Сан-Паулу" клублари, Италиянинг "Милан" ва «Интернационале» жамоалари бирин-кетин шоҳсупага кўтарилишди.

Сўнгги хабарлар