Қизилўрдалик олим иссиқхонада банан ва лимон етиштиради

QYZYLORDA. Kazinform –Қизилўрдалик Ақерке Кенесбайқизи 23 йилдан бери иссиқхона хўжалиги билан шуғулланади. Кейинги уч йил ичида у тропик мевали дарахтларни экишни бошлади.

Қизилўрдалик олим иссиқхонада банан ва лимон етиштиради
Фото: Қизилўрда вилоят коммуникациялар хизмати
лимон
Фото: Қизилўрда вилоят коммуникациялар хизмати

Ақерке Кенесбайқизи Қизилўрда шаҳридаги “Болашақ” университетида катта ўқитувчи, қишлоқ хўжалиги фанлари магистри лавозимида ишлайди.

Боғбон иссиқхонада асосан бодринг, помидор, карам етиштиради. Шунингдек, улар орасида лимон ва банан ҳам етиштиради.

иссиқхона
Фото: Қизилўрда вилоят коммуникациялар хизмати

“Қизилўрда вилоятида иссиқхона хўжалиги кенг ривожланмаган. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Узоқ йиллар далада ишлаган агроном иссиқхонада ишлай олмайди. Чунки, иссиқхона - бошқа олам. Шундай экан, бу соҳанинг нозик жиҳатларини биладиган тажрибали мутахассислар кам, деб ҳисоблайман. Бу иш билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаролар мутахассислардан ёрдам сўраши керак”, - деди у.

иссиқхона
Фото: Қизилўрда вилоят коммуникациялар хизмати

Унинг сўзларига кўра, иссиқхона беш-олти йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Ҳар бир мева тури алоҳида эътибор талаб қилади.

лимон
Фото: Қизилўрда вилоят коммуникациялар хизмати

– 5-6 турдаги бодринг ва помидор етиштирамиз. Қулупнай сирларини ҳам биламиз. Уч йил олдин лимон етиштиришга қизиқиш пайдо бўлди. Ўзбекистондан лимон кўчатларини олиб келдик. Бироқ, уни етиштиришнинг иложи бўлмади. Шундан сўнг Сариағашдаги лимон етиштириш билан шуғулланувчи боғбоннинг олдига бориб, тажриба алмашдик. Шундан сўнг хаёлимга “Сариағашда ўсадиган ўсимлик нега Қизилўрдада ўсмайди?” деган фикр келди. Хуллас, у ердан 40 та туп кўчат олиб келдик. “Болашақ” университети иссиқхонасига экдик. Ҳозир ҳаммаси ўсяпти. Биз унинг парваришини яхшилаб ўрганиб чиқдик”, - дейди у.

Шунингдек, айтилган иссиқхонада ўсаётган банан ҳам кўзни тортади.

Қизилўрдалик Ақерке Кенесбайқизи
Фото: Қизилўрда вилоят коммуникациялар хизмати

“Ўйлайманки, агар сиз тўғри талабларга риоя қилсангиз, ҳамма нарсани иссиқхонада етиштиришингиз мумкин. Бунинг учун унга керакли шарт-шароитларни яратиб беришингиз керак. Масалан, 2-3 ой олдин банан экканмиз. У ҳам бўй кўтариб, иссиқхонада ўсиши мумкинлигини исботлади. Энди уч ойдан кейин гуллашни бошлайди деган тахмин бор. Банан дастлаб гуллайди ва 8-9 ойдан кейин тўлиқ пишади”, — деди Ақерке Кенесбайқизи.

иссиқхона
Фото: Қизилўрда вилоят коммуникациялар хизмати
иссиқхона
Фото: Қизилўрда вилоят коммуникациялар хизмати

 

Сўнгги хабарлар