Қизилўрда вилоятида полвон бола туғилди
Қизилўрда вилоятида полвон чақалоқ дунёга келди. Унинг вазни тахминан 5,6 кг, бўйи эса 57 сантиметр, деб хабар беради Kazinform.
Жанақорғанлик 37 ёшли кўп болали она Айгул Дуйсебаева ҳомиладорликнинг 42 хафталигида оиладаги саккизинчи фарзандни (барча ўғил болалар) дунёга келтирди.
“Чақалоқ онасининг саккизинчи фарзанди. Ота-оналар чақалоққа Канағат деб исм қўйишди. Энди чақалоқ ҳам, она ҳам ўзини яхши ҳис қилмоқда. Болага алоҳида эътибор қаратиш, келажакда унинг вазнини назорат қилиш керак”, – дейди Қизилўрда вилояти перинатал маркази бош шифокорининг даволаш бўйича ўринбосари Гулвира Сейтенбахова.
Йил бошидан буён вилоят перинатал марказида 1546 нафар вазни 4 килограммдан ортиқ чақалоқ дунёга келган. Ва вазни 5 кг дан ортиқ бўлган 38 та бола туғилган.