10:12, 04 Октябрь 2024 | GMT +5
Қизилўрда вилоятида бу йил болаларга энг кўп қандай исмлар қўйилган
ASTANA. Kazinform - Қизилўрда вилоятида бу йил туғилган чақалоқларга кўпинча Айсултан, Ерасил, Алихан, Муҳамед исмлари қўйилади.
“Фуқаролар учун ҳукумат” давлат корпорацияси бўлимидан маълум қилишларича, ўғил болалар орасида Айсултан, Ерасил, Алихан, Муҳамед исмлари кўпроқ учраган. Ота-оналар кўпинча қизларга Айлин исмини танлаган. Бундан ташқари, Медина ва Амина исмлари ҳам талабга эга.
“Йил бошидан буён Қизилўрда вилоятида 13 мингга яқин бола туғилди. Эслатиб ўтамиз, эндиликда туғилганликни қайд этиш учун аризани Халқ хизматлари марказлари хизмати, электрон ҳукумат портали орқали проактив тарзда юбориш мумкин”, - деб “Фуқаролар учун ҳукумат” давлат корпорацияси филиали томонидан эълон қилинган.