Қизил денгизда АҚШ ҳарбий кемаси ва танкерларига ҳужум уюштирилди

Шанба куни АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг «USS Laboon» эсминеци Қизил денгизнинг жанубида патруллик қилаётган “Фаровонлик қўриқчиси” операцияси доирасида Қизил денгиз жанубида ҳужумга учраган иккита кемадан фавқулодда чақирув олди.
Фавқулодда сигнал Норвегия байроғи остида сузиб юрган «Blaamanen» танкери ва Ҳиндистон байроғи остида сузаётган Габонга тегишли «Saibaba» танкери томонидан берилган.
«Blaamanen» танкери экипажининг маълум қилишича, ҳусиларнинг жанговар учувчисиз учиш аппарати кемадан сал нарироқ ўтиб кетган. Иккинчи танкер «Saibaba» унчалик омадли бўлмаган ва дрон томонидан ҳужумга учраган.
Ҳодиса пайтида жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
«USS Laboon» ҳалокат сигналларига жавоб берди. Шундан сўнг, Америка эсминеци Яман ҳусийлари унга қарши йўналтирилган 4 та дронни уриб туширди.
Бу воқеа 7 октябрдан 15 октябргача ҳусийларнинг тижорат кемаларига уюштирган ҳужумларининг умумий сонини келтирди.
Денгиз йўллари бўйлаб ҳусийлар назорати остидаги ҳудудлардан ҳам иккита баллистик ракета учирилди, бироқ ҳеч қандай кемага зарба берилмади.
Яман ҳусийлари Исроилнинг Ғазо секторидаги урушига жавобан Қизил денгиздаги тижорат кемаларига ракета ва дронлар ҳужумини уюштирмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Қизил денгизда хавфсизликни сақлаш бўйича коалиция тузилгани ҳақида маълум қилганди.
Муаллиф: Арсен Ўтешев