Қизиқарли финал: Ўзбекистонлик қозоқ ва қозоғистонлик ўзбек рингга чиқди

Астана шаҳрида бокс бўйича 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида энг қизиқарли финал баҳсларидан бири бўлиб ўтди. 60 кг вазн тоифасида Қозоғистонни этник ўзбек Бахтияр Анарбоев, Ўзбекистонни эса этник қозоқ Саят Илясов ҳимоя қилди, деб хабар беради Kazinform.

Бокс
Фото: sports.kz

Қозоғистонлик боксчи 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Sports.kz хабарига кўра, 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида олтин медаль учун кураш унга ажратилган уч раунднинг барчасида давом этди ва ҳакамларнинг якдил қарори билан Анарбоевнинг ғалабаси билан якунланди - 5:0. Ҳакамларнинг баҳолари қуйидагича: 30:27, 30:27, 29:28, 29:28, 30:27.

Шу тариқа, Бахтияр Анарбоев ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган бўлса, Саят Ильясов қитъа чемпионатида кумуш медаль эгасига айланди.

Сўнгги хабарлар