19:10, 17 Январь 2024 | GMT +5
Қизамиқ билан касалланиш 11 фоизга камайди – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири
ASTANА. КАZINFORM – Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният мамлакатда эпидемик вазият яхшиланаётганини айтди, деб хабар беради Kazinform.

“Касаллик юқтириш даражаси 11 фоизга камайди. 10 та ҳудудда индикатор кейинги уч ҳафта ичида пасаймоқда. 7 та ҳудудда вазият барқарорлашганини кўрамиз. Касаллиқ юқтириш кўрсаткичи бир хил даражада”, - деди у Мажилис йиғилишидан кейин ОАВ вакилларига берган интервьюсида.