Қитъа хоккей лигаси: «Барс» Минскнинг «Динамо» жамоасини мағлуб этди
Икки жамоа ўртасидаги сўнгги учта ўйинда қозоғистонлик хоккейчилар рақибларига мағлуб бўлишди. Шу боис «Барс» реванш олишга ҳаракат қилди. Қолаверса, бу йил пойтахт клуби плей-офф босқичига чиқиш учун ҳаракат қилиши малум эди.
Ойдин эгалари ўйинни фаол бошлашди. Натижада 5-дақиқада Линден Вей «Барс»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кейин Қозоғистон клуби ўз дарвозасидан иккита гол ўтказиб юборди. «Динамо»дан Сергей Сапего 9-дақиқада, Тайлер Граовац эса 15-дақиқада гол уришди.
Иккинчи бўлимда «Барс» устунликни оширди. Aна шундай лаҳзаларнинг бирида ҳакам Кертис Волк томонидан киритилган шайбани ҳисобга олмади. Қоидага биноан гол урилмади, дея қарор қилинди. 36-дақиқада Никита Михайлис рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.
Aсосий вақтда жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди ва ўйин қўшимча вақтда давом этди. Қўшимча вақтда ғолиб аниқланмади. Буллитда «Барс» ғалаба қозонди.
Энди «Барс» 25 ноябр куни Нур-Султанда Россиянинг «Торпедо» (Нижний Новгород) жамоаси билан баҳс олиб боради.
Муаллиф: Адилжан Умбет