“Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида 96 та объект қурилиши якунланди

Қурилиш
Фото: Солтан Жексенбеков/ Kazinform

ASTANA. Kazinform - Ҳудудлар аҳолиси кўпинча қишлоқларда тиббий муассасалар етарли эмаслиги ҳақида саволлар билан мурожаат қилишади. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари Тамара Дуйсенова маълум қилди, дея хабар беради Каzinform мухбири.

– Умуман олганда, қишлоқ аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Давлат раҳбари топшириғига асосан “Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш” миллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида 96 та объектнинг қурилиши якунланди, 321 та объектнинг қурилиши давом этмоқда. Умуман олганда, уларнинг сонини 655 та объектга етказиш режалаштирилган, — деди Тамара Дуйсенова.

Бош вазир ўринбосарининг таъкидлашича, вилоятларда бир қанча ҳудудларни қамраб олган кўп тармоқли шифохоналарни модернизация қилиш бошланди, ҳудудларда перинатал марказлар барпо этилмоқда, республика миқёсида шошилинч тиббий ёрдамни мувофиқлаштириш, телемедицина консультацияси ва онкологик касалликларни даволаш марказлари ташкил этилмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram