«Қишлоқ омонати» лойиҳасига 1 триллион тенге ажратилади – ҚР Бош вазири

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов «Amanat» партияси номидан сайланган маслиҳат депутатларининг республика форумида етти йил ичида «Қишлоқ омонати» лойиҳасига 1 триллион тенге ажратилишини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Агросаноат мажмуасида умумий қиймати 536 миллиард тенге бўлган 300 га яқин лойиҳа амалга ошириляпти. Жорий йилда баҳорги экиш ва ҳосил йиғим-терими учун ажратилган соддалаштирилган кредит миқдори 140 миллиард тенгега оширилди. Қишлоқ хўжалиги техникаси учун имтиёзли кредитлар 145 миллиард тенгега етди. Экиш учун имтиёзли нархларда 419 минг тонна дизель ёқилғиси ажратилди. Шунингдек, йиғим-терим учун 400 минг тонна арзонлаштирилган дизель ёқилғиси ажратиляпти», – деди Ҳукумат раҳбари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар