Қишлоқ хўжалиги техникасини янгилаш учун фермерларга 60 млрд тенгегача маблағ ажратилади
Қозоғистон Республикасининг 2021-2030 йилларга мўлжалланган агросаноат комплексини ривожлантириш концепцияси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишни молиялаштириш учун 2023-2025 йилларда “КазАгроФинанc” АЖга ҳар йили 30 миллиард тенгегача узоқ муддатли бюджет ссудаси ажратишни назарда тутади, дея хабар беради Kazinform агентлиги вазирликга таяниб.
Маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизингга бериш дастурига 40 миллиард тенге (30 миллиард тенге “Жасил Даму” АЖ ва 10 миллиард тенге “Байтерек” АЖ тижорат маблағлари) ажратилди. Фермерлар йиллик 6 фоиз ставкада дастлабки бадалсиз кредит олди. Бу эса 872 фермерга йиғим-терим ишлари бошланишигача лизингга 1053 та техника (176 та комбайн ва 877 та трактор) олиш имконини берди.
Ҳукумат қарори билан қишлоқ хўжалиги техникаларини имтиёзли лизингга бериш учун “Жасил Даму” АЖ фондидан 20 миллиард тенге ажратиш ҳақида ҳам қарор қабул қилинди. 2023 йил 18 октябрдан бошлаб дастурнинг бош оператори “КазАгроФинанc” АЖ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг аризаларини қабул қилишни бошлади.
Бундан ташқари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан 2023 йилда “КазАгроФинанc” акциядорлик жамияти орқали ем-хашак йиғим-терим техникасини имтиёзли лизингга 20 миллиард тенге, 2024 ва 2025 йиллар учун 30 миллиард тенгедан молиялаштириш дастури амалга оширилди. Шунингдек, 2,8 минг донага яқин ем-хашак йиғим-терим техникасини, жумладан, ўрнатилган ва тиркамали техника сотиб олишни молиялаштириш кўзда тутилган.
2023 йил 26 июндан “КазАгроФинанc” АЖ дастурни амалга оширишга киришди. Мазкур чора-тадбирларни тасдиқлаш учун зарур бўлган муддатни инобатга олган ҳолда, “КазАгроФинанc” АЖ 2023 йил 26 июндан бошлаб ички захиралар (26,5 млрд. тенге) ҳисобидан мамлакатда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаси имтиёзли лизинг дастурларини амалга оширишни бошлади.