Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: Қозоғистонликлар истеъмол қиладиган озиқ-овқатнинг 80 фоизи маҳаллий маҳсулотдир
«Қозоғистонликлар ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат жиҳатидан асосан маҳаллий ёки хорижий маҳсулотларни истеъмол қиладими, буни импорт ва экспорт балансига қараб аниқлаш мумкин. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, қозоғистонликлар истеъмол қиладиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг аксарияти маҳаллий маҳсулотлардир. Масалан, ўтган йил якунларига кўра, мамлакатимизда ижтимоий аҳамиятга эга 29 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг 19 таси ишлаб чиқарилган. Бу юртдошларимизнинг ички маҳсулот билан қопланишининг 80 ва ундан ортиқ фоизини ташкил этади», — дейилади Қозоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг расмий жавобида.
Вазирлик тақдим этган маълумотларга кўра, Қозоғистон ижтимоий аҳамиятга эга бўлган 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан ўзини-ўзи 100 фоиз таъминлайди. Унга картошка, бодринг, ун, нон, гуруч, макарон, гречка ёрмалари, сут, қўй гўшти, товуқ тухумлари ва туз киради.
«Бундан ташқари, 12 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш 80 фоиз ва ундан юқори. Хусусан, сабзи, пиёз, карам, лавлаги, қалампир, помидор, кунгабоқар ёғи, ачитилган сут маҳсулотлари, сариёғ, от, мол ва чўчқа гўшти етиштирилмоқда, – дейилади вазирлик жавобида.
Муаллиф: Даулет Изтилеу