Қишлоқ хўжалиги учун дизел ёқилғиси литри 184 тенге этиб белгиланди
«Ҳудудларга баҳорги экиш учун 413 минг тонна дизел ёқилғиси ажратилди. Бу ўтган йилга нисбатан 13,0 минг тоннага кўпдир. Энергетика вазирлиги ва нефтни қайта ишлаш заводлари билан маслаҳатлашганидан кейин бир тонна дизел ёқилғиси 222 минг тенге ёки литри 184 тенге етиб белгиланди. Бу йил феврал ойидан нафақат жанубий вилоятларга, балки шимолий вилоятларга ҳам арзонроқ ёқилғи-мойлаш материаллари жўнатилди», - деди Ербол Қарашўкеев Ҳукумат йиғилишида.
Сўнгра вазир баҳорги экишга тайёргарлик масаласига алоҳида тўхталди.
«Экиш кампаниясига 160 минг трактор, 5 мингдан ортиқ юқори маҳсулдор экиш комплекслари, 78 минг уруғ сепувчи, 226 минг дона ер ишлов бериш асбоблари тайёрланди. Бундан ташқари, бир вақтнинг ўзида бир нечта технологик операцияларни бажарувчи 5 мингдан ортиқ замонавий экиш мажмуалари мавжуд. Умуман олганда, техникаларнинг баҳорги экишга тайёрлиги 93 фоизга яқин. Иш бошланишидан олдин ускуналар 100% тайёр бўлади», - дейди у.
Муаллиф: Даулет Изтилеу