Қишлоқ аҳолисига микрокредитлар учун 100 млрд тенге ажратилади

қишлоқларни ривожлантириш
Коллаж Kazinform

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қишлоқларни ривожлантиришни мамлакат олдидаги устувор вазифа деб атади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– Қишлоқни ҳар томонлама ривожлантириш – устувор вазифамиз. Чунки қишлоқларнинг ривожланиши бутун мамлакатнинг, бутун Қозоғистоннинг тараққиётидир. Шу боис бу йил биз «Ауыл аманаты» лойиҳасини амалга оширишни бошладик. Мазкур лойиҳани амалога ошириш учун қишлоқ аҳолисига микрокредитлар учун 100 миллиард тенге ажратилади”, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев “Алтын сапа” мукофотини топшириш маросимида.

Президентнинг сўзларига кўра, бу 18 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш имконини беради.

– Келгуси йилдан кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича Ягона комплекс дастур ишга туширилади. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш ва экспортга йўналтирилган салоҳияти юқори бўлган тадбиркорларни давлат қўллаб-қувватлайди”, - деди Давлат раҳбари.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар
telegram