07:37, 23 Январь 2023 | GMT +5
Қишки Универсиадада Қозоғистон яна бир медалга сазовор бўлди
ASTANA. Kazinform – АҚШнинг Лэйк-Плэсид шаҳрида бўлиб ўтаётган қишки Универсиадада чанғичилар ўртасида 15 км масофага масс-старт бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
Қозоғистон шарафини 6 нафар чанғичи аёл ҳимоя қилди: Ксения Шалигина, Надежда Степашкина, Лаура Қинибаева, Айша Рақишева, Анастасия Ротова ва Мария Люфт.
Улар орасида энг яхши натижани Ксения Шалигина кўрсатди. У масофа пешқадаридан 11,7 сония ортда қолди ва «бронза» билан кифояланди. Эстониялик чанғичи Мариэл Пуллес олтин мукофотга сазовор бўлди. Кумуш медал америкалик спортчи Кендалл Крамерга насиб этди (+0,4 сония).
Қайд этиш жоиз, бу Ксения Шалигина учун Универсиада–2023даги иккинчи медалдир. У Айша Рақишева ва Надежда Степашкина билан эстафета жамоасида «бронза»ни қўлга киритди.