Қишки Универсиадада иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси таркиби маълум бўлди

ASTANА. Кazinform - Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтадиган қишки Универсиадада иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси таркиби аниқланди.

Қишки Универсиадада иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси таркиби маълум бўлди
Фото: Olympic.kz

Қозоғистон ХХХII Бутунжаҳон қишки Универсиадада иштирок этадиган терма жамоасини расман эълон қилди. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирлигининг “Миллий жисмоний тарбия илмий-амалий маркази” РДҒК хабар берди.

13-23 январь кунлари Италиянинг Турин шаҳрида қишки Универсиада ўтказилади.

Қозоғистонликлар спортнинг 10 тури бўйича баҳслашадилар. Биатлон, шорт-трек, чанғи пойгаси, фигурали учиш, ориентирлаш спорти, фристайл, тоғ чанғиси, эркаклар ва аёллар хоккейи шулар жумласидандир. Шунингдек, пара чанғи спорти мусобақаси биринчи марта мусобақалар дастурига киритилди. Қишки Универсиадада мамлакат шарафини 103 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Биатлон бўйича эркаклар терма жамоасида Вадим Куралес, Владислав Киреев, Кирилл Бауэр, Ержанат Қуандиқ ва Никита Акимов, аёллар жамоасида Арина Крюкова, Айша Рақишева, Милана Генева, Полина Егорова ва Алина Скрипкина иштирок этади.

Шорт-трекда эркаклар ўртасида Санжар Жанисов, Алишер Абулкатимов, Дамир Қурманов, Айбек Темирхан, Динмуҳамедалдияр Тажибай, Валерий Клименко, аёллар ўртасида Алина Ажғалиева, Яна Хан, Зейнеп Қумархан, Полина Омельчук, Анастасия Галечина ва Малика Ермек қатнашади.

Шунингдек, эркаклар ўртасида чанғи пойгаси бўйича Святослав Матасов, Ернур Бексултан, Амирғали Муратбеков, Илияс Исабек, Нартай Турлибекули, Султан Базарбеков, аёллар ўртасида Анастасия Ротова, Лаура Кинибаева, Мария Герашченко, Елизавета Толмачева, Асем Жумағазиева, Алеся Бочкарева, фигурали учиш бўйича Михаил Шайдоров, Диас Жиренбаев, Никита Кривошеев ва Софья Самоделкина мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

Oриентирлаш спорти бўйича эркаклар ўртасида Давид Сиволапов, Иван Биткин, Александр Фирсов, Никита Иост, Илья Таганашкин, аёллар ўртасида ориентирлаш бўйича Ангелина Кузьмина, Евгения Завялова, Карина Боранбаева, Ангелика Гарифова, Валерия Чупина, фристайл бўйича Анастасия Городова, Аяулим Амиренова, Антон Бондарев, Федор Бугаков, Максим Емельянов, Семен Русаков, тоғ чанғиси бўйича Александра Скороходова ва Ксения Бережная чиқади.

Хоккей бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари қишки Универсиадада иштирок этади. Эркаклар жамоасида жами 24 нафар спортчи бор. Улар орасида Иван Гавриленко, Жалол-Ад-Дина Амирбеков, Абилайхан Сулейменов каби спортчилар бор. Аёллар ўртасида Альмира Ибрагимова, Карина Амирова, Регина Салтисова каби 22 нафар спортчи терма жамоа либосида қатнашади. Пара чанғи бўйича мусобақада мамлакат шарафини Денис Зинов ва Роман Қурбанов ҳимоя қилади.

Қайд этиш жоизки, 2025 йилги қишки Универсиадада 57 давлатдан 2000 га яқин талаба-спортчи иштирок этади. Мусобақа дастурида спортнинг 11 тури бўйича 96 та медаллар жамланмаси ўйнатилади.

FISU қоидаларига кўра, иштирокчилар 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган, рақобатчи мамлакат фуқаролари бўлиши ва олий таълим муассасасида таҳсил олаётган ёки Универсиада бошланишига камида бир йил қолганда уни битирган бўлиши керак.

Сўнгги хабарлар