Қишки универсиада: Қозоғистон медаллар жадвалида кучли учликка кирди

ASTANA. Kazinform – Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтаётган қишки универсиада ўйинларида Қозоғистон медаллар жадвалида кучли учликка кирди.

Қысқы универсиада: Қазақстан қоржынына тағы екі медаль түсті
Фото: olympic.kz

Қозоғистон терма жамоаси икки олтин, учта кумуш ва битта бронза билан иккинчи ўринга кўтарилди.

Медаллар сони бўйича Франция терма жамоаси олдинда. Французлар 4 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Финляндия терма жамоаси 2 олтин ва 2 кумуш медаль билан учинчи ўринда.

19 ёшли фристайлчи Анастасия Городко Қозоғистон терма жамоасига иккита олтин медални келтирди. Дастлаб у фристайл-могулда, кейин эса фристайл жуфтлик-могулда ғолиб бўлди.

Шунингдек, Аяулим Амренова ва Антон Бондарев (иккаласи ҳам фристайл жуфтлик-могулда) ҳамда Денис Зинов (пара-чанғи, 10 км) кумуш, Роман Қурбанов (пара-чанғи, 10 км) бронза медалига сазовор бўлди.

Сўнгги хабарлар