Қишки Паралимпия ўйинлари расман очилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Хитой пойтахти Пекинда 2022 йилги XIII қишки Паралимпия ўйинлари очилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Қушлар уяси» Миллий стадионида тантанали спорт тадбири бўлиб ўтди.

Маросимда Қозоғистон байроғини чанғичи Ербол Хамитов кўтариб чиқди.

Қозоғистон шарафини чанғи ва биатлонда Ербол Хамитов, Александр Герлиц, Денис Петренко, Юрий Березин ва Сергей Усольцев ҳимоя қилади.

Ушбу Паралимпиадада спортчилар олтита спорт тури бўйича 78 та соврин жамланмаси учун кураш олиб боради.

Қозоғистонлик спортчилар 1994 йилдан бери Паралимпия ўйинларида қатнашиб келади. Шу кунгача 1 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритишган. 1994 йилда қозоғистонлик Любов Воробева 10 км классик чанғи пойгасида кумуш медални қўлга киритган бўлса, 2018 йилда Александр Колядин 1,5 км классик спринтда чемпион бўлди.

Қишки Паралимпия ўйинлари 13 мартга қадар давом этади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram