11:14, 14 Август 2024 | GMT +6
Кишида Япония бош вазири лавозимидан кетишини тасдиқлади
ТОKYO. Kazinform – Япония ҳукумати раҳбари ҳукмрон партия бошчилигида иккинчи муддатга номзодини қўймаслигини маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
Япония бош вазири Фумио Кишида мамлакатнинг ҳукмрон Либерал-демократик партияси (ЛДП) раиси сайланганидан кейин ҳукумат раҳбари лавозимини тарк этишини тасдиқлади. У қарорини ўз қароргоҳида ўтказилган фавқулодда матбуот анжуманида маълум қилди.
“ЛДП ўзгариб бораётганини кўрсатиш учун биринчи ва энг тушунарли қадам – менинг бош вазири лавозимини тарк этишимдир. Мен партия раислигига сайловда қатнашмайман”, – деди у ва янги раҳбарни қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Японияда ҳукмрон партиянинг раиси амалда бош вазир бўлади.