Кирилл Герасименко стол тенниси бўйича Париж Олимпиадаси йўлланмасига эга бўлди

ASTANА. Кazinform - Стол тенниси бўйича Қозоғистон терма жамоаси етакчиси Кирилл Герасименко ёзги Олимпия ўйинларига лицензия олди.

Герасименко
Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги

У саралаш босқичларида тўплаган очколари асосида Парижда бўлиб ўтадиган тўрт йилликнинг асосий мусобақасига йўлланмани қўлга киритди.

Қозоғистонлик теннисчи Халқаро стол тенниси федерациясининг янгиланган рейтингида қитъада йўлланма олмаган спортчилар орасида биринчи ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Герасименко фаолияти давомида учинчи марта Олимпиада ўйинларига бориш имкониятига эга. Спортчи Рио-2016 ва Токио-2020 Олимпиадаларида иштирок этган.

Сўнгги хабарлар