Қирғизистонлик курашчи олтинчи бор Осиё чемпиони бўлди

ASTANА. Кazinform - Бишкек шаҳрида кураш бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасида энг кучлилар аниқланди.

Ойсулув Тинибекова
Фото: Darko Vojinovic/AP/ТАСС

Мазкур мусобақада маҳаллий курашчи Ойсулув Тинибекова навбатдаги чемпионлик унвонини қўлга киритди. Шу тариқа, у Осиё чемпионатининг 6 карра ғолибига айланди.

Қирғизистонлик спортчи финалда япониялик Сакура Матокини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

2013 йилдан буён Ойсулув Осиё чемпионатида 11 марта иштирок этган ва бирор марта ҳам совринсиз қайтмаган. 9 марта финалда беллашса, у бор-йўғи уч марта ютқазган.

Бундан ташқари, қирғизистонлик курашчи аёллар кураши бўйича уч карра жаҳон чемпиони, Токио Олимпиадаси кумуш медали совриндоридир. У 2023 йилда дунёнинг энг яхши курашчиси деб топилди. Унинг номи нафақат Қирғизистонда, балки бутун дунё спортида машҳурдир.

Сўнгги хабарлар