Қирғизистондан Қозоғистонга кирувчи юк машиналари неча дақиқада текширилади

None
ASTANA. Kazinform – Кунига Қирғизистондан Қозоғистонга 500 тагача юк машинаси киради, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Юк машиналарини текшириш вақти ўзгармади. Чунки, Қозоғистон Республикаси Ҳукумати қарори билан тасдиқланган Давлат чегарасини туркумлаштириш қоидалари талабларига мувофиқ, битта юк автомашинасини текшириш учун 25 дақиқа вақт ажратилган. Қирғизистондан мамлакатимизга ҳар куни 400 дан 500 гача юк машиналари кириб келмоқда», – дейилади ҚР Миллий хавфсизлик қўмитасининг Kazinform агентлигига берган жавобида.

Асосан истеъмол товарлари (кийим-кечак, поябзал, идора анжомлари, қоғоз маҳсулотлари ва бошқалар), мева-сабзавот маҳсулотлари (тарвуз, полиз, помидор, бодринг ва бошқалар), сут маҳсулотлари, қурилиш материаллари ташилади.

«Юк автомобилларининг қарийб 60 фоизи транзит орқали Қозоғистон Республикасидан Россия Федерациясига ўтади», – дея аниқлик киритди қўмита.

Шунингдек, 2023 йил бошидан буён Қирғизистондан келаётган автомашиналарда наркотик моддаларни олиб ўтиш бўйича 20 дан ортиқ факт аниқлангани маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, давлат чегараси орқали олиб ўтилаётган товарлар (юклар) мониторинги Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар