Қирғизистондаги зилзила Алматида ҳам сезилди

ASTANA. Kazinform – Алмати аҳолиси бугун ер силкинишини ҳис қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None
Photo: ekonomigundemi.com.tr

«27 январ куни соат 06:11 да Алмати шаҳрида зилзила қайд этилди. Қурбонлар ва вайроналар йўқ, вазият барқарор. «112» ва «101» тизимларига аҳолидан қўнғироқлар келиб тушмади.

«Қазселденқорғау» ДК маълумотларига кўра, гидротехник иншоотларда, кўчки ва сел бўлиши хавфи бўлган ҳудудларда бузилиш, чўкиш ва ёриқлар аниқланмаган», — дейилади ҳудудий фавқулодда вазиятлар департаменти хабарида.

Сейсмологик тажриба методик экспедицияси сейсмик станциялар тармоғи маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 191 километр узоқликда, Қирғизистон Республикаси ҳудудида жойлашган.

Энергетик синфи - 11.9 MPV, магнитудаси - 5,2. Чуқурлиги 10 километр. МSК-64 шкаласи бўйича, Алматида 2-3 балл сезилган.

Муаллиф: Алма Муқанова

Фото: ekonomigundemi.com.tr

Сўнгги хабарлар