Қирғизистондаги Халқаро кинофестивалда яна бир ўзбек фильми Гран-прини қўлга киритди

Қирғизистонда “Айтматов ва кино” I халқаро кинофестивали ўтказилди. Унда бир гуруҳ киноижодкорлар иштирок этди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.

Қирғизистонда “Айтматов ва кино” I халқаро кинофестивали
Фото: ЎзА

Ўзбекистон Кинематография агентлиги ахборот хизматига кўра, ушбу агентлик буюртмасига кўра режиссёр Шокир Холиқов томонидан суратга олинган “Якшанба” бадиий фильми “Энг яхши фильм” номинацияси бўйича Гран-при мукофотини қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар