Қирғизистонда зилзила юз берди

BISHKEK. Кazinform - Қирғизистон жанубида маҳаллий вақт билан соат 11:27 да зилзила қайд этилди.

Зилзила
Фото: ҚР Миллий фанлар академияси Сейсмология институти

Қирғизистон Республикаси Миллий фанлар академияси Сейсмология институти маълумотларига кўра, эпицентрда зилзила кучи 12 балли MSK-64 шкаласи бўйича 3 балл, магнитудаси Mpv=3,3, энергия синфи К=8,0 бўлган.

Зилзила эпицентри Қирғизистон ҳудудида, Қуршоб қишлоғидан 3 км шимоли-ғарбда, Мирза Ариқ қишлоғидан 7 км жануби-ғарбда, Ўзган шаҳридан 15 км жануби-ғарбда, Жалолобод шаҳридан 31 км жануби-шарқда, Ўш шаҳридан 37 км шарқда жойлашган.

Қуршоб қишлоғида зилзила кучи тахминан 2,5 баллни ташкил қилган.

Сўнгги хабарлар