Қирғизистонда журналистларнинг уйлари ва иш жойларида тинтувлар давом этмоқда

Интернет тармоғида ўтказилган мониторинг давомида полиция ходимлари «Айт Айт Десе» ва «Темиров Live» саҳифаларида оммавий тартибсизликларга чақирувчи маълумотларни аниқлади, деб хабар беради Kazinform Қирғизистон Республикаси ИИВ матбуот хизматига таяниб.

Қирғизистонда журналистларнинг уйлари ва иш жойларида тинтувлар давом этмоқда
Фото: kabar.kg

Тергов хизмати томонидан комплекс экспертиза ўтказиш мақсадида мазкур маълумотлар Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ягона реестрига киритилиб, суд-лингвистик экспертиза тайинланди.

12 январь куни ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, «Айт Айт десе» ва «Темиров Live» саҳифаларида эълон қилинган материалларда норозилик ва тартибсизликка ундаш белгилари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҚР ИИВ тергов хизмати томонидан тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилиб, ҚР Жиноят кодексининг 278-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни дамда Қирғизистон Республикаси ИИВ Тезкор хизмати томонидан бир неча манзилда тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси уруш ташвиқоти бўйича қўзғатилган жиноий иш доирасида 24.kg ахборот агентлигининг Бишкекдаги офисида тинтув ўтказа бошлагани ҳақида хабар берилган эди.

Сўнгги хабарлар