18:12, 14 Август 2024 | GMT +6
Қирғизистонда юаннинг сомга нисбатан расмий курси ҳар куни белгиланади
BISHKEK. Kazinform - Қирғизистон Миллий банки 1 сентябрдан бошлаб Хитой юанининг қирғиз сомига нисбатан кунлик расмий курсини белгилашни бошлайди. Тегишли қарор Қирғизистон Республикаси Миллий банки бошқаруви томонидан қабул қилинди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.
Ҳужжатга кўра, тартибга солувчи орган чет эл валюталарининг қирғиз сомига нисбатан расмий курсларини белгилаш қоидаларига ўзгартиришлар киритди.
Қирғизистон Республикаси Миллий банки 1 сентябрдан бошлаб Хитой юанининг (СNY) қирғиз сомига нисбатан расмий курсини кунлик асосда белгилайди.