Қирғизистонда яшовчи фуқаро куйдирги юқтирганликда гумонланиб, шифохонага ётқизилди
ASTANA. Kazinform – Қирғизистонда 15 май куни Кемин тумани Карол-Добо қишлоғида яшовчи фуқаро куйдирги касаллиги гумони билан касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда Республика карантин ва ўта хавфли инфекциялар марказига таяниб, мазкур мамлакат Сув хўжалиги, қишлоқ ва қайта ишлаш вазирлиги хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, ветеринария хизмати мутахассислари ҳамда Республика карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар маркази ҳамкорлигида қишлоқда эпизоотик ва эпидемиологик текширув ишлари олиб борилди. Сўйилган ҳайвондан (гўшт, тупроқ) олинган намуналар тадқиқотга юборилди.
Маълум бўлишича, сўйилган ҳайвон куйдиргига қарши эмланган. Кемин туманида куйдирги эпизоотиясига қарши чора-тадбирлар режаси ўз вақтида 162 фоизга бажарилган. Кемин туманидаги Карол-Добо массивида илгари куйдирги касаллиги қайд этилмаган.
Бугунги кунда маҳаллий куйдиргига қарши ветеринария-санитария тадбирлари олиб борилмоқда. 100% эмлаш ва дезинфекциялаш воситалари билан қопланган.
Ветеринария хизмати захирасида куйдиргига қарши режали эмлаш учун 846 489 доза вакцина мавжуд.
Бунгача 9 май куни мамлакат вилоятларидан бирида яшовчи фуқаро ветеринария кўригидан ўтмасдан Қирғизистонда сўйилган сигир гўштини еб, куйдирги касаллигига чалинган.