Қирғизистонда янги солиқ режимини жорий этиш кейинга қолдирилди

Қирғизистонда янги солиқ режимини жорий этиш кейинга қолдирилди
Фото: КАБАР

Қирғизистонда ноябрь ойининг охиридан бери мамлакат бўйлаб янги солиқ режимига қарши чиққан бозор савдогарларининг митинглари ўтказилмоқда. Бугун ҚР президенти Садир Жапаров “Дордой” йирик бозоридаги чакана савдо шохобчалари сотувчилари йиғилишида иштирок этди ва савдо соҳасида тадбиркорлар учун патент тизими 2024 йилнинг июлига қадар узайтирилишини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Тадбиркорлар билан учрашувда Садир Жапаров сўнгги икки кундан буён ушбу муаммони ўрганиб, халқ ва ҳукумат ўртасида воситачи бўлганини таъкидлади. У имкон қадар кўпроқ одамларни норозилик намойишларига чиқариш орқали вазиятдан фойдаланишга уринаётган учинчи кучлар ҳақида маълумот олганини таъкидлади. Қирғизистон раҳбарига кўра, булар аввалроқ мамлакатда инқилобларни амалга оширган кучлардир.

Қирғизистон раҳбари солиқ органи янги солиқ режимига ўтишга, яъни патентларни бутунлай бекор қилишга тайёр эмаслигини айтди. Шу муносабат билан тижорат тадбиркорлари учун патент тизимини бекор қилишни 2024 йил 1 июлгача кўчириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

- Эртами-кечми ҳокимият солиқ соҳасида тартиб ўрнатади. Икки йил ичида давлат катта коррупцияни енгишга муваффақ бўлди. Биз тизимни йирик коррупциядан тозалашни бошладик, уни 80-90 фоизга ҳал қилдик, 10 фоизи қолди. Кичик коррупцияни енгишимга ёрдам беришингизни сўрайман”, — деди президент бозор тадбиркорларига мурожаат қилиб.

Садир Жапаров, шунингдек, ушбу масала юзасидан Вазирлар кабинети аъзолари, солиқ идоралари ходимлари ва савдогарлар иштирокида йиғилиш ўтказишини қўшимча қилди. Шундан сўнг тегишли қарор қабул қилинади. 2024 йил 1 июлгача тадбиркорлар амалдаги тизим бўйича ишлаши мумкин.

Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова

Сўнгги хабарлар