Қирғизистонда XII халқаро қисқа метражли фильмлар фестивали бошланди

кино
Фото: pyxabay.com

BISHKEK. Кazinform – Сешанба куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Болтиқбўйи ва Грузия мамлакатлари қисқа метражли фильмларининг ХІІ халқаро кинофестивали бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография департаменти маълум қилди, деб ёзади Синьхуа.

“Манас” кинотеатрида кинофестивалнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, унда 26 апрелга қадар фестивалда иштирок этиш учун сараланган қисқа метражли фильмлар намойиш этилади.

Кинофестивалга хорижий ва маҳаллий кинематографчилардан 800 дан ортиқ ариза келиб тушган.

“Бир неча йил ичида фестиваль кино ижодкорлари йиғиладиган, ўз ишларини намойиш этадиган, ўз ғоялари ва тажрибаси билан ўртоқлашадиган, янги лойиҳалар учун ҳамкорлар топадиган майдонга айланди. Ўз навбатида қўшни давлатлар кино ихлосмандлари ҳам жамиятни маънавий-ахлоқий, эстетик тамойиллар ва маънавий идеаллар сари йўналтириш мақсадида қисқа метражли фильмлар ишлаб чиқариш чегараларини кенгайтиришга интилмоқда”, – дейилади хабарда.

МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузия мамлакатлари қисқа метражли фильмларининг халқаро кинофестивали 2010 йилда ташкил этилган.

Сўнгги хабарлар