VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари Қирғизистонда бўлиб ўтади
BISHKEK. Kazinform - 2026 йилда VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари Қирғизистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Алтинбек Мақсутов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
Вазир Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида қирғизистонлик спортчилар яхши натижалар кўрсатаётганини таъкидлади.
“Сизлар билан хушхабарни баҳам кўрмоқчиман. Қирғизистонда бошланган Бутунжаҳон кўчманчи ўйинлари, 2026 йилда Қирғизистонда бўлиб ўтади”, деди у.
Мусобақанинг иккинчи куни якунларига кўра, Қозоғистон терма жамоаси 14 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида пешқадамлик қилмоқда.
Қирғизистонлик спортчилар 2 та олтин, 7 та кумуш, 4 та бронза билан иккинчи ўринда, кучли учликни эса 3 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медали билан россиялик спортчилар якунлаб турибди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 2 та олтин, 4 та кумуш, 6 та бронза медали бор, Франция терма жамоаси эса 1 та олтин ва 1 та бронза билан умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринда бормоқда.
Бугунги кунга қадар V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари совринлари 20 та давлат спортчиларига топширилди.