Қирғизистонда ЎРВИ билан касалланганлар сони ортди
Қирғизистонда ЎРВИ билан касалланганлар сони ортиб бормоқда, уларнинг аксарияти 14 ёшгача бўлган болалардир, деб хабар беради Кazinform.
Касалликларнинг олдини олиш ва давлат эпидемия назорати департаменти маълумотларига кўра, 20-26 ноябрь кунлари республикада ЎРВИ билан касалланганлар сони 5050 нафар, Бишкекда эса 4 нафари COVID-19 билан касалланган. Ўтган ҳафтага нисбатан касаллик 13,1 фоизга ошган. Вирус билан касалланганларнинг 65 фоизи 14 ёшгача бўлган болалардир.
Ҳаво ҳароратининг пасайиши туфайли гриппдан ташқари вирусли инфекциялар, жумладан, параинфлуенза, аденовируслар, респиратор синтициал вирус, риновирус билан касалланганлар сони ортди.
Касалликларнинг олдини олиш ва давлат эпидемия назорати департаменти 87 110 киши гриппга қарши эмланганини маълум қилди.