20:14, 05 Июль 2023 | GMT +5
Қирғизистонда ўтказилган шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионатида Қозоғистон 18 медални қўлга киритди
CHOLPON-ATA. Kazinform – Иссиқкўл соҳилида шахмат бўйича 6-18 ёшли ўғил-қизлар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати бўлиб ўтяпти. Рапид натижалари аллақачон маълум, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон шахмат федерацияси матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистонлик иштирокчилар ўз маҳоратларини намойиш этди. Натижада барча тоифалар бўйича 7 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медалларини қўлга киритди. Қозоғистон ҳисобида 14 та тоифада жами 18 та медаль бор.
Умумжамоа ҳисобида Қозоғистон сўзсиз биринчи ўринни эгаллади.
Мусобақада Бангладеш, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Уммон, Шри-Ланка, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистондан 280 нафардан ортиқ спортчи ҳамда Халқаро шахмат федерацияси байроғи остидаги шахматчилар иштирок этяпти.