Қирғизистонда ўтказилган айтишувда қозоғистонлик оқин бош совринни қўлга киритди

QYZYLORDA. Кazinform – Қизилўрдалик оқин Мухтар Ниязов Қирғизистонда бўлиб ўтган халқаро айтишувдан бош соврин билан қайтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Бу ҳақда вилоят маданият ва спорт бошқармаси бошлиғи Руслан Рустемов Facebookдаги саҳифасида ёзди.

«Қозоқлар ва қирғизларнинг умумий шоири бўлди дегани шу бўлса керак. Қувон, қозоқ! Қирғизистоннинг Қарқара яйловида ўтказилган халқаро айтишувдаги Мухтарнинг бош соврини қутлуғ бўлсин!», — деди бошқарма раҳбари.

Мухтар Ниязов 1985 йил 4 ноябрда Қизилўрда вилоятининг Жалағаш туманида туғилган. Даставвал ёзма шоир сифатида ижод қила бошлаган, кейинчалик туман ўқувчилари айтишувларида қатнашиб, айтишув мусобақаларида иштирок эта бошлаган. Мухтар вилоят шоирлар фестивали ва ёзма шоирлар мушоираси совриндори.

Мамлакатда ўтказилган «Олтин дўмбира» танловининг уч карра ғолиби. Бундан ташқари, кўплаб танловларда ғолиб ва совриндор бўлган.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар