Қирғизистонда тергов остидаги шахсларни кузатиш учун электрон билагузуклардан фойдаланиш жорий этилмоқда
BISHKEK. Kazinform - Қирғизистонда тергов остидаги фуқароларни назорат қилиш учун электрон билагузуклардан фойдаланилади. Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Қирғизистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Қирғизистон Республикаси президенти матбуот хизмати хабарига кўра, қабул қилинган қонун жиноят қонунчилигини инсонпарварлаштиришга қаратилган бўлиб, қўшимча равишда эҳтиёт чорасини танлаш, замонавий рақамли технологиялар имкониятларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини назарда тутади, хусусан:
Қирғизистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига электрон ва бошқа техник назорат воситаларидан (електрон билагузук) фойдаланиш орқали электрон кузатув кўринишидаги янги турдаги профилактика чораси киритилмоқда;
жиноят ишларини кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш, тарафларнинг процессуал харажатларини камайтириш, яқинлари ва қариндошларининг суд мажлислари ўтказиладиган жойга бориши, уларни жойлаштириш харажатлари билан боғлиқ қўшимча харажатларни бартараф этиш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш мақсадида суд муҳокамаси давомида томонлар ўртасида низоли вазиятлар юзага келишининг олдини олиш учун жараёнларда масофадан туриб (видеоконференцалоқа орқали) иштирок этиш таъминланади.
“Электрон кузатув” (электрон билагузуклар ва бошқа шунга ўхшаш электрон қурилмалар) суд томонидан оқланган тақдирда, ноқонуний қамоққа олиш оқибатларини минималлаштириш, оилавий зўравонлик билан боғлиқ ишлар бўйича ҳимояни таъминлаш, самарали масофавий ва доимий мониторинг орқали одил судловни амалга ошириш самарадорлигини ошириш; жазони ижро этиш муассасаларини сақлаш учун бюджет харажатларини оптималлаштиришни таъминлайди.
Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова