Қирғизистонда талабалар бошқа ҳудудаларда ўқиш учун молиявий ёрдам оладилар
BISHKEK. Kazinform — Қирғизистон ҳудудлараро талабалар мобиллигини жорий этишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Кazinformнинг Бишкекдаги мухбири.
Қирғиз Республикаси Фан, олий таълим ва инновация вазирлиги 2026–2031 йилларга мўлжалланган Ҳудудлараро талабалар мобиллиги дастури лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди.
Ҳужжатга кўра, Дастурда иштирок этиш учун давлат таълим грантларини тақсимлаш 2027–2028 ўқув йилида бошланади. Ушбу тизимга умумий давлат грантларининг 40 фоизи ажратилади.
Ўқув натижаларидан қатъи назар, ҳар бир талаба учун харажат 43 000 сомни ташкил этади, жумладан, ҳар бир дастур иштирокчиси учун йилига 10 ой давомида 2500 сом миқдорида ойлик стипендия ва тўртта ички рейс авиачипталари учун 18 000 сом — ҳар бир рейс учун 4500 сом.
2027 йилдан 2031 йилгача ҳудудларда талабалар турар жойи учун 24 720 ўринли талабалар ётоқхоналарини қуриш ва модернизация қилиш, шу жумладан фойдаланишга яроқли яшаш майдонини яратиш режалаштирилган. Тахминий қиймати 25,6 миллиард сомдан ортиқ. Ҳозирда олий таълим муассасаларида 230 000 дан ортиқ талаба таҳсил олади, улардан атиги 10 фоизи ётоқхона билан таъминланган.
Дастур ҳудудларнинг ижтимоий инфратузилмасини яхшилайди ва талабалар учун маданий, спорт ва дам олиш муҳитини ривожлантиради. Уни беш йил давомида амалга ошириш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Қирғиз Республикасида 15-18 сентябрь кунлари Қозоғистон тиббиёти кунлари бўлиб ўтди.