Қирғизистонда тадбиркорлар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кучайтирилди
ASTANA. Kazinform - Қирғизистонда мамлакатда иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар ва инвесторлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилди. Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров тадбиркорлар ва инвесторлар фаолиятига тўсқинлик қилувчиларга нисбатан жазони кучайтирувчи қонунни имзолади.

Қонун республика парламенти томонидан 27 июнь куни қабул қилинган.
Тадбиркорлик субъектларида ноқонуний текширишлар ўтказган ёки уларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилган мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилди.
Бундан ташқари, қабул қилинган қонунда тадбиркорлар ва инвесторларга нисбатан профилактика чораларини қўллаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда судлар электрон билакузуклар (электрон мониторинг), гаров ёки уй қамоғини устувор вазифа сифатида кўриб чиқиш мажбуриятини юклайди.