Қирғизистонда шаҳар кенешларига сайловлар бўйича сайловолди ташвиқоти бошланди
BISHKEK. Kazinform - Қирғизистонда 18 октябрь куни 33 та шаҳарда маҳаллий кенешлар депутатлари сайлови бўйича сайловолди ташвиқоти бошланди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.
Қирғизистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, маҳаллий кенешларга бўлажак сайловларда иштирок этиш учун 39 та сиёсий партия рўйхатга олинган бўлиб, улар шаҳар кенешлари сайловига ўз номзодларининг 187 партиявий рўйхатини тақдим этган. Жами 4928 нафар номзод рўйхатга олинган, улардан 3183 нафари эркаклар ва 1745 нафари аёллар бўлиб, 35,41 фоизни ташкил этди.
Қайд этилишича, 2024 йил 18 октабрдан шаҳар кенешлари депутатлигига номзодлар, ваколатли партия вакиллари, ишончли вакиллар, сиёсий партиялар аъзолари ва бошқа манфаатдор фуқаролар сайловчиларни ўз номзодларини (ёки номзодлар рўйхатини) ёқлаб ёки уларга қарши овоз беришга ундашга қаратилган ахборотни тайёрлаш ва тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш; депутатликка номзодларнинг, сиёсий партияларнинг сайловолди дастурларини эркин ва ҳар томонлама муҳокама қилиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, сайловолди ташвиқотининг шакл ва усулларининг сайлов қонунчилиги талаблари билан ўзаро боғлиқлиги асосий талаб ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 17 ноябрь куни Қирғизистонда маҳаллий кенешлар, шунингдек, Бишкек ва Ўш шаҳарлари депутатлари сайлови бўлиб ўтади.
Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова