Қирғизистонда Садир Жапаровнинг жияни яна ҳибсга олинди

ASTANA. Kazinform - Қирғизистонда президент Садир Жапаровнинг жияни Улан Жапаров яна ҳибсга олинди. У йирик фирибгарликда гумон қилинмоқда, деб хабар беради Кazinform агентлиги vesti.kgга таяниб.

Ҳибс
Фото: pixabay.com

Бишкекнинг Первомайский туман суди 21 июндаги суд қарори билан Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Бишкек бўйича терговчисининг талаби қаноатлантирилганини маълум қилди. Улан Жапаровга нисбатан 19 августга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Маълумки, бу сафар Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан қўлга олинган.

Айрим маълумотларга кўра, у Қирғизистон Республикаси президентининг вилоятлардан биридаги ваколатли вакили лавозимига ваъда берган ва бунинг учун 100 минг доллардан ортиқ мукофот олган. Бироқ, у ваъдасини бажармади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Улан Жапаров коррупцияда гумонланиб ҳибсга олинган эди. У тергов изоляторига жойлаштирилди, бироқ кейинроқ ҳибсдан озод қилинган эди.

Сўнгги хабарлар