Қирғизистонда паранжи кийиб, соқол қўйганлар жаримага тортилади
Қирғизистонда жамоат жойларида юзини ёпиб турувчи кийим кийган ва катта соқол ўстирган фуқароларни жаримага тортиш таклиф қилинди. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.
Ҳужжатга кўра, тиббий сабабларга кўра бундай кийим кийишга рухсат берилган. Бундан ташқари, ушбу талаб вақтинчалик иш ёки фаолият билан шуғулланадиган ва дипломатик мақомга эга бўлган чет эл фуқароларига нисбатан қўлланилмайди.
Фуқароларнинг шахсини аниқлашга имкон бермайдиган ва юзни бутунлай яширадиган кийим кийганлиги учун жисмоний шахслар йигирма ҳисоб кўрсаткичи (2000 сўм) миқдорида жаримага тортилади ёки 30 соатгача жамоат ишларига тортилади.
Агар қоидабузарлик яна такрорланса, 40 ҳисоб кўрсаткичи (4000 сўм) миқдорида жарима ёки 40 соатгача жамоат ишлари жазоси қўлланилади.
Жамоат жойларида фуқаронинг шахсини аниқлашга имкон бермайдиган соқол қўйганлик учун 20 ҳисоб кўрсаткичи (2000 сўм) миқдорида жарима ёки 30 соатгача жамоат ишлари жазоси қўлланилади. Агар такрорланса, жисмоний шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 40 баравари миқдорида (4000 сўм) жаримага тортилади ёки 40 соатгача жамоат ишларини бажаришга мажбурланади.
Юзни беркитувчи паранжи кийишни тақиқлаш қонунчилик даражасида жорий этилиши ташаббускори Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши депутати Шарапаткан Мажитова эди. Унинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда мамлакатда юзини тўлиқ ёпишган аёллар сони ортиб бормоқда.