Қирғизистонда ота-онасини қариялар уйига топширган болалар жазоланади

Қирғизистонда ота-онасини қариялар уйига топширган болалар жазоланади
Фото: shutterstock.com

Қирғизистонда ногирон ва моддий ёрдамга муҳтож ота-онасини боқишдан бўйин товлаган вояга етган болаларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилади ва давлат хизматида ишлашга чекловлар жорий этилади, деб хабар беради Kazinform ХАА.

Жогорку Кенешнинг Конституциявий қонунчилик, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси “Қирғизистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига (Қирғизистон Республикаси Жиноят кодекси, Қирғизистон Республикаси Оила кодекси, Қирғизистон Республикасининг "Давлат хизмати ва коммунал хизмат тўғрисида"ги қонуни) ўзгаришлар киритди.

“Қирғизистонда қариялар учун ижтимоий муассасаларда кексалар сони йил сайин ортиб бормоқда. Қарияларнинг аксарияти у ерда ўз фарзандлари қолдириб кетган одамлардир. Республика бўйича 6 та шундай ижтимоий муассасалар мавжуд. Марказий Қариялар уйида 211 киши истиқомат қилади”, – дейилади қонун матнида.

Ўзгартишларга кўра, вояга етган меҳнатга лаёқатли болалар алимент тўлаш тўғрисидаги келишув ёки суд қарори асосида моддий ёрдамга муҳтож бўлган меҳнатга лаёқатсиз ота-оналарни боқишдан бўйин товлаганликлари учун 500 дан 1000 бараваригача ҳисоб кўрсаткич миқдорида (50 минг – 100 минг сўм) жарима солинади ёки бир йилдан икки йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган.

Ижтимоий стационар муассасалар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари маъмуриятлари меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож, аммо ўзини-ўзи тўлиқ таъминлайдиган ота-оналар учун алимент ундириш учун судга мурожаат қилишлари шарт.

Моддий ёрдамга муҳтож бўлган ногирон ота-онасини боқиш учун алимент тўлаши шарт бўлган шахслар коммунал ва давлат хизматларига қабул қилинмайди.

Сўнгги хабарлар