Қирғизистонда оммавий тартибсизликлар режалаштирган 11 киши ҳибсга олинди
ASTANА. Кazinform — Улар орасида Жогорку Кенешнинг собиқ депутати ҳам бор, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Жогорку Кенешнинг собиқ депутати ва яна 10 нафар шахс фуқароларни мамлакатда тартибсизликлар келтириб чиқариш ва мулуларни вайрон қилиш учун оммавий тартибсизликлар уюштиришга ундагани ва бунга тайёргарлик кўргани учун қўлга олинди.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, «Кырк уруу жети дубан ынтымағы» жамоат бирлашмасининг алоҳида аъзолари мунтазам равишда йиғилишлар ўтказиб, фуқароларни мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган оммавий тартибсизликлар, норозилик намойишлари ва митинглар уюштиришга тайёрлаб, чақириб келишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси “зўравонликка олиб келадиган оммавий тартибсизликлар уюштириш” бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчиларнинг яшаш жойида тинтув ўтказилди. Натижада граната, милтиқ, тўппонча, ўқ-дорилар, камуфляж, гиёҳвандлик воситалари, диний адабиётлар, махсус ниқоблар (балаклавалар), оммавий тартибсизликлар уюштириш бўйича йўриқномалар, совуқ қуроллар, автомашиналар рақамлари, мобил телефонлар, флеш-карталар олиб қўйилди.

Барча 11 фуқаро, жумладан, парламентнинг собиқ депутати ҳам вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарада назоратни кучайтиришни таклиф қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.