Қирғизистонда мобил иловалар орқали пул ўтказмалари учун комиссия тўлови бекор қилинди

ASTANA. Kazinform - Қирғизистонда мобил иловалар ва онлайн-банкинг орқали пул ўтказмалари учун комиссия тўлови ундиришни тақиқлаш кучга кирди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Kabarга таяниб.

Мобил пул ўтказмалари
Фото: freepik

Қирғизистон Республикаси Миллий банки 2024 йил 25 ноябрда Миллий банкнинг тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига 2025 йил 31 декабрга қадар мобил иловалар ва интернет-банкинг орқали пул ўтказмалари учун жисмоний шахслардан йиғим ундиришни тақиқловчи қарори расман кучга кирганини эълон қилди. Тақиқ Қирғизистон ҳудудидаги миллий валютадаги пул ўтказмаларига тааллуқлидир.

Қайд этилишича, ушбу чора-тадбирлар нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кўпайтириш, рақамли банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш, рақамли тўлов хизматларини ривожлантириш ва мобил иловалардан фойдаланишни оммалаштириш мақсадида амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқлангани ҳақида хабар берган эдик.